Линклар

Украинада мухолифат намойишлари давом этмоқда


Киев полицияси ҳукумат бинолари блокадаси тўхтатилмаса, намойишчиларга қарши куч қўллаш билан таҳдид қилмоқда.

Киев полицияси ҳукумат бинолари блокадаси тўхтатилмаса, намойишчиларга қарши куч қўллаш билан таҳдид қилмоқда.

Украинада евроинтеграция тарафдорларининг оммавий намойишлари ва давлат идоралари биноларининг қамали давом этмоқда. Расмийлар намойишчиларга қарши куч қўллаш билан таҳдид қилмоқда.

Киев шаҳар полицияси бошлиғи Валерий Мазан намойишчилар суд буйруғига биноан ҳукумат бинолари блокадасини тўхтатмаса, ўз ихтиёридаги кучлар бунга қарши чора кўришидан огоҳлантирди.

Бош вазир Микола Азаров, айни пайтда, намойишчларнинг баъзиларини “нацист” ва “экстремист”, дея айблади. Бош вазир ўринбосари Серҳий Арбузов эса мухолифатнинг муддатидан аввал сайлов ўтказиш талабини рад қилди.

Пайшанба куни Киевда Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашган ғарб давлатлари ташқи ишлар вазирлари намйишчиларни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Намойишчилар ҳукумат истеъфоси ва муддатидан аввал сайлов ўтказилишини талаб қилмоқда. Бунга прездент Виктор Януковичнинг, Россия босими остида, Европа Иттифоқи билан Ассоциацияга киришиш битимини имзоламаслик қарори сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG