Линклар

logo-print

Медведев Ходорковский ва Pussy Riot кутилаётган амнистияга тушмаслиги мумкинлигига ишора қилди


Михаил Ходорковский.

Михаил Ходорковский.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев яқинда эълон қилиниши кутилаётган амнистияда Pussy Riot арт гуруҳ аъзолари ва собиқ олигарх Михаил Ходорковский озод қилинмаслигига ишора қилди.

Лекин ҳозирча парламент ва президент Владимир Путин амнистия кимларга тааллуқли бўлиши ҳақида қарор берганича йўқ.

Ҳуқуқ фаоллари Pussy Riot, Ходорковский ва ўтган йили мухолифатнинг Болотная майдонида уюштирган намойишлари пайтида қамоққа ташланган ўнлаб фаолни сиёсий маҳбус деб эълон қилган.

Жума куни бир неча телеканалга берган интервьюсида Медведев жамият “зўравонлик жиноятлари, жамиятга қарши жиноятлар, жумладан безорилик” ҳамда “давлат жиноятлари ва йирик миқдорда маблағлар талон-тарожини” амалга оширганларнинг озод қилинишига хайрихоҳ эмас, дея таъкидлади.

Айни пайтда, жума куни бош прокуратура расмийси Александр Звягинцев Ходорковскийга нисбатан учинчи суд тергов бошланиши мумкин, дея маълум қилди.
XS
SM
MD
LG