Линклар

logo-print

Алвидо, Мандела!


Афғонистоннинг Жалолобод шаҳри яқинидаги қочқонлар лагерида болалар учун ташкил этилган очиқ ҳаводаги мактаб.

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳри яқинидаги қочқонлар лагерида болалар учун ташкил этилган очиқ ҳаводаги мактаб.

Ўтган ҳафта воқеаларга бой бўлди.Украинадаги норозилик намойишлари, Нобел мукофоти лауреати Нелсон Манделанинг ҳаёт билан видолашгани асосий ва жаҳон ҳамжамиятининг диққатини жалб қилган воқеалардан бўлди.

Жанубий Африка Республикасининг илк қора танли президенти ва Нобел Тинчлик мукофоти соҳиби Нелсон Мандела пайшанба куни 95 ëшида оламдан ўтди.
Жанубий Африка Республикаси президенти Джейкоб Зума¸ “ мамлакат ўзининг энг буюк ўғлидан жудо бўлди” деб таъкидлади.


Мандела Жанубий Африкадаги ирқчиликка асосланган апартеид тузумини йиқитди ва турли ирқ ва элатлар уйғун яшайдиган демократик давлат қуришга муваффақ бўлди.


1964 йилнинг 12 июнида Нелсон Мандела етти нафар сафдоши билан биргаликда бир умрга қамалган.


У 27 йил қамоқда ўтирди ва қамоқдан туриб Жанубий Африкадаги ирқий камситилиш ва тенгсизликка қарши уюшган ҳаракатга раҳбарлик қила олди.
Мандела озодликка чиққач, ўз миллатининг сиëсий иродаси боис мамлакатнинг илк қора танли президенти бўлган.


Украинада евроинтеграция тарафдорларининг оммавий намойишлари ва давлат идоралари биноларининг қамали давом этмоқда. Расмийлар намойишчиларга қарши куч қўллаш билан таҳдид қилмоқда.


Пайшанба куни Киевда Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашган ғарб давлатлари ташқи ишлар вазирлари намйишчиларни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.


Намойишчилар ҳукумат истеъфоси ва муддатидан аввал сайлов ўтказилишини талаб қилмоқда. Бунга прездент Виктор Януковичнинг, Россия босими остида, Европа Иттифоқи билан Ассоциацияга киришиш битимини имзоламаслик қарори сабаб бўлди.


Якшанба куни Ироқ шимолидаги мотам маросимида худкуш томонидан содир этилган портлаш чоғида камида ўн киши ҳалок бўлди, 25 киши тан жароҳати олди.Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.


Россия Президенти Владимир Путин 2 декабрь куни Арманистонга сафар қилган пайтда Ереванда юзлаб одам мамлакат ҳукуматининг Россия етакчилигидаги Божхона Иттифоқига қўшилиш қарорига қарши норозилик намойиши ўтказди.



Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG