Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:20

Ўзбекистонда 2014 йил "Соғлом бола йили" деб эълон қилинди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.
Президент Ислом Каримов 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллиги муносабати билан қилган чиқишида 2014 йилни “Соғлом бола йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

6 декабрь куни пойтахтдаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида ўтказилган тантанали тадбирда Ўзбекистон раҳбари мустақилликка эришилганидан бери қўлга киритилган ютуқлар ҳақида сўз юритди.

Йиғилишда ҳокимият расмийлари, хорижий дипломатлар, журналистлар, жамоат арбоблари ва турли ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Ўзбекистонда янги йилни номлар билан аташ анъанаси 1997 йилдан бери давом этиб келмоқда.

Президент Каримов 2012 йил декабрида қилган чиқишида 2013 йилни “Обод турмуш йили” деб эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG