Линклар

“Ўзбекистонда Интернет абонентлари сони ўтган йилга нисбатан 18,3 фоизга ўсиб, ҳозирги пайтда 7 миллион 100 минг нафарни ташкил этмоқда”. (12uz.com: Қўл телефони орқали интернетдан фойдаланувчилар сони бунга кирмайди.)

Буни Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимда қилган маърузасида айтди.

Ўзбекистон раҳбарига кўра, ҳозир мамлакатда мобиль алоқа хизматидан фойдаланувчилар сони 19 миллион нафарни ташкил этиб, ҳар бир оилага ўртача 3та уяли телефон тўғри келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси маълумотига кўра, 2012 йилда Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар умумий сони аввалги йилга нисбатан 11,54 фоизга кўпайиб, 9 миллион 815 минг нафарга етган.
XS
SM
MD
LG