Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:23

Арманистон планшет компютерлар ва уяли телефонлар ишлаб чиқармоқчи


Бош вазир Т.Саркисян, Арманистонда илк бор ишлаб чиқарилган Armtab ни намойиш қилмоқда, Ереван ш., 2013 йил 6 декабрь.
Бош вазир Т.Саркисян, Арманистонда илк бор ишлаб чиқарилган Armtab ни намойиш қилмоқда, Ереван ш., 2013 йил 6 декабрь.
Арманистон саноат кенгашининг жума кунги йиғилишида мамлакатда янги йилда сотувга чиқарилиши кутилаётган Armtab планшет компютерлари ва Armphone уяли телефонлар намойиш қилинди.

“Тechnology and Science Dynamics/Armtab Technologies” номли Арманистон-АҚШ қўшма корхонаси планшет компютерлар ва уяли телефонлар ишлаб чиқаришга киришганини Арманистон Бош вазири Тигран Саркисян маълум қилди.

Қўшма корхона директори Вахан Ширханянга кўра, Android платформаси билан жиҳозланган Armtab ва Armphone 3G ҳамда WiFi ёрдамида ишлайди.

Келаси йил январь-февраль ойларида сотувга чиқадиган янги маҳсулотнинг улгуржи савдодаги нархи, экран катталигига қараб, 225 АҚШ долларидан 280 долларгача бўлиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG