Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:09

АҚШ президентлари Нелсон Мандела билан видолашув маросимида қатнашади


Оқ Уй АҚШ Президенти Барак Обама ва рафиқаси Мишел Обама 5 декабрь куни 95 ёшида вафот этган Жанубий Африка Республикаси собиқ президенти Нелсон Мандела билан видолашув маросимида қатнашишини маълум қилди.

Маросим сешанба куни Йоханнесбург шаҳридаги стадионда ўтказилиши режаланган.

Обамага АҚШ собиқ президенти Жорж Буш ва рафиқаси Лаура Буш ҳамроҳлик қилади.

АҚШ собиқ президенти Бил Клинтон ва собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, АҚШ собиқ президенти Жимми Картер ҳам Нелсон Мандела билан видолашиш учун Жанубий Африка Республикасига боради.

Нобел Тинчлик мукофоти соҳиби, апартеид, озодлик ва демократия учун синмас курашчи тимсолига айланган Нелсон Манделанинг давлат даражасидаги дафн маросими 15 декабрь кунига белгиланган.
XS
SM
MD
LG