Линклар

Чак Ҳейгел Ҳелмандда америкалик ҳарбийлар билан учрашди


АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел.

АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел.

АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгелнинг Афғонистонга сафари иккинчи кун давом этмоқда.

8 декабрь куни Ҳелманд вилоятида америкалик ҳарбийлар билан учрашган Ҳейгел НАТО кучларининг Афғонистондаги вазиятни ўнглашдаги иштирокини давом эттириш фикрини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Аввалдан эълон қилинмаган ташриф билан шанба куни Кобулга борган Ҳейгел Мудофаа вазири Бисмиллиоҳхон Муҳаммадий билан музокара ўтказди.

Мулоқот чоғида Бисмиллоҳхон Афғонистон анчадан бери ортга суриб келинаётган АҚШ билан хавфсизлик шартномасини имзолашига сўз берган.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ўз шартлари инобатга олинмаса, 2014 йилдан кейин АҚШ қўшинларининг Афғонистонда қолишига рухсат берувчи шартномани имзоламаслигини айтган.
XS
SM
MD
LG