Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазири ташрифига қарамай, Афғонистон президенти Эронга жўнаб кетди


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгелнинг Афғонистонга икки кунлик сафари давом этаётган бир пайтда Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай якшанба куни Эронга бир кунлик ташриф билан жўнаб кетди.

Эрондаги ахборот воситалари хабарига кўра, Карзайнинг Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний ва ҳукуматнинг бошқа юқори лавозимли расмийлари билан учрашиши режаланган.

Шанба куни Кобулга борган АҚШ Мудофаа вазири Афғонистонга жойлаштирилган америкалик ҳарбийларни бориб кўрди ва НАТО расмийлари билан учрашди.

Ҳейгелнинг ташрифи Кобул ва Вашингтон 2014 йилдан кейин АҚШ қўшинларининг Афғонистонда қолишига рухсат берувчи хавфсизлик шартномаси ҳақида келишувга эриша олмаётган пайтга тўғри келди.

Дастлаб шартномани қўллаб-қувватлаган Карзай ҳозирда келишувни имзолашдан бош тортиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG