Линклар

logo-print
Украина пойтахти Киевда йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Украина мухолифати ва тарафдорлари президент Виктор Янукович Европа Иттифоқи билан ассоциация ҳақида келишув имзолашни рад қилгани ва полициянинг намойишчиларга нисбатан зўравонлигига норозилик билдириш учун минглаб одам пойтахт кўчаларига чиқди.

Украинада ўтган якшанба куни уюштирилган шу каби йирик намойишда 300 мингдан ортиқ одам қатнашган эди.

Бу 2004 йилги “Зарғалдоқ инқилоби”дан кейин Украинада уюштирилган энг йирик норозилик намойишлари экани айтилмоқда.

Айни пайтда, Киев ва Москва Виктор Януковичнинг жума куни Сочида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашуви чоғида Украинанинг Россия етакчилигидаги Божхоналар иттифоқига қўшилиши борасида келишиб олингани ҳақидаги маълумотларни рад қилди.
XS
SM
MD
LG