Линклар

logo-print

Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтонга сафар қилади


ЎР ТИ вазири А.Комилов ва АҚШ Давлат котиби Ж.Керри, Вашингтон, 2013 йил 12 март.

ЎР ТИ вазири А.Комилов ва АҚШ Давлат котиби Ж.Керри, Вашингтон, 2013 йил 12 март.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 9-11 декабрь кунлари Вашингтонга сафар қилади.

Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, делегация аъзолари Вашингтонда Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувининг навбатдаги даврасида иштирок этади.

АҚШ пойтахтига сафари чоғида Ўзбекистон расмийларининг Конгресс аъзолари, вазирликлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан учрашув ва музокаралар ўтказиши режаланган.

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 2013 йил 11-13 март кунлари АҚШга расмий ташриф билан борган эди.

12 март куни Комилов АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан музокара чоғида Афғонистон, Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби масалаларни муҳокама қилган.
XS
SM
MD
LG