Линклар

logo-print

Киевда йирик норозилик намойишлар давом этмоқда


Европа тарафдори бўлган украиналикларнинг Мустақиллик майдонидаги намойиши, Киев ш., 2013 йил 8 декабрь.
flocked to Kiev's Independence Square on Sunday for a rally that org

Европа тарафдори бўлган украиналикларнинг Мустақиллик майдонидаги намойиши, Киев ш., 2013 йил 8 декабрь. flocked to Kiev's Independence Square on Sunday for a rally that org

8 декабрь куни Украина пойтахти Киевда йирик норозилик намойишлар уюштирилди. Украина президенти Европа Иттифоқи билан ассоциация ҳақида келишув имзолашни рад қилганига норозилик билдириш учун мухолифат тарафдорлари пойтахт кўчаларига чиқди.


8 декабрь куни Украина пойтахти Киевда йирик норозилик намойишлар уюштирилди. Украина президенти Европа Иттифоқи билан ассоциация ҳақида келишув имзолашни рад қилганига норозилик билдириш учун мухолифат тарафдорлари пойтахт кўчаларига чиқди.


Украина мухолифати 8 декабрь куни пойтахт Киевнинг Мустақиллик майдонида бир неча юз минг кишилик норозилик намойиши уюштирди.

Фуқаролар Украина президенти Виктор Янукович Европа Иттифоқи билан яқин муносабатлар ўрнатишни назарда тутган ассоциация ҳақида келишув имзолашни рад қилгани ва полициянинг намойишчиларга нисбатан зўравонлигига норозилик билдириш учун пойтахт кўчаларига йиғилди. Украина мухолифати ҳукумат истеъфосини талаб қилиш учун бир миллион кишилик намойиш ўтказишга ҳаракат қилди.

Норозилик акциясида қанча одам қатнашгани тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Бироқ мухбирлар пойтахт Киевнинг марказий майдони норозилар билан тўлиб тошганини хабар қилди.
Украинада ўтган якшанба куни ҳукуматга қарши уюштирилган шу каби йирик намойишда 300 мингдан ортиқ одам қатнашган эди.

Бу 2004 йилги “Зарғалдоқ инқилоби”дан кейин Украинада уюштирилган энг йирик норозилик намойишлари экани айтилмоқда.

8 декабрь куни Киев шаҳрида 20 минг намойишчи олдида чиқиш қилган Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили уларни Украинани Европага яқинлаштириш учун норозилик акциясини давом эттиришга чақирди.

- Мен украиналикман, мен грузияликман ва мен европаликман. Бир кун келиб Украина Шарқий Европа давлатларининг эркин, демократик ва фаровон ҳаёт кечираётган Европа оиласига муваффақиятли қўшилишида намуна бўла олишини билганман. Бугун мен шунинг шоҳиди бўлиб турибман. Украина бунинг уддасида чиқа олади ва биз буни биргаликда амалга оширамиз, дея баёнот берди Михаил Саакашвили.

Молдованинг собиқ Бош вазири Влад Филат шанба куни Озодликка Украинада вазият таранг эканини ва мулоқот вақти етиб келганини урғулади.

- Айни дамда энг муҳим нарса Украина фуқароларининг хоҳиш-иродасини ҳурмат қилишдир. Улар Европа қадриятлари тарафдори эканликларини аниқ изҳор қилишди.

Молдова учун Украинанинг Европага интеграциялашиш йўлидан бориши жуда муҳим. Биз биргаликда ўз фуқароларимиз ҳаётини яхшилай олишимиз мумкин. Шу боис биз Украинанинг Европага интеграциялашиши тарафдори бўлиб келганмиз ва шундай бўлиб қоламиз, деди Молдова собиқ Бош вазири Влад Филат.

Молдова ва Грузия Европа Иттифоқи билан ассоциация ҳақида шартнома имзолаган.

Украина ноябр ойида Вильнюс шаҳрида бўлиб ўтган Европа Иттифоқи саммитида шундай шартнома имзолаши керак эди. Бироқ Якуковичнинг қарорига мувофиқ келишув имзоланиши бекор қилинди.

Айни пайтда, Киев ва Москва Виктор Януковичнинг жума куни Сочида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашуви чоғида Украинанинг Россия етакчилигидаги Божхоналар иттифоқига қўшилиши борасида келишиб олингани ҳақидаги маълумотларни рад қилди.

Путиннинг матбуот котиби икки давлат раҳбарлари мулоқоти чоғида эътибор “энергетика соҳасида ҳамкорлик масаласига қаратилгани”ни айтди.

Украина мухолифати лидерларидан бири Арсений Яценюк божхоналар иттифоқини “Совет Иттифоқининг янгича кўриниши” деб атаган.

Киевдаги намойишчилар Украина ҳукуматининг истеъфога чиқишини, янги сайловлар ўтказилиши ва намойишчиларга нисбатан куч ишлатган полиция ходимлари жазога тортилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG