Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:33

Карзай: Кобул ва Теҳрон яқин фурсатда узоқ муддатли шартнома имзолайди


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.
Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.
Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Кобул ва Теҳрон яқин фурсатда сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни ўз ичига олган узоқ муддатли шартнома имзолашини билдирди.

Афғонистон президентининг идораси шу ҳақдаги баёнотни Карзай Теҳронда Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашганидан сўнг эълон қилди.

Ҳужжатда Афғонистон ва Эрон раҳбарлари икки давлат ўртасида узоқ-мудатли “дўстлик ва ҳамкорлик”ни кафолатловчи келишув зарурлигини таъкидлагани билдирилган.

Ҳамид Карзайнинг Теҳронга сафари АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел Афғонистонга икки кунлик ташриф билан келган пайтга тўғри келди.

Кобул ва Вашингтон 2014 йилдан кейин АҚШ қўшинларининг Афғонистонда қолишига рухсат берувчи хавфсизлик шартномаси ҳақида келишувга эриша олмаяпти.

Дастлаб шартномани қўллаб-қувватлаган Карзай ҳозирда келишувни имзолашдан бош тортмоқда.
XS
SM
MD
LG