Линклар

Киевда евроинтеграция тарафдорлари намойишларининг кўлами кенгаймоқда


Украинада евроинтеграция тарафдорларининг намойишлари душанба куни хам давом этмоқда. Якшанба куни норозилар ўз талаблари рамзи ўлароқ, Совет Иттифоқининг асосичиси Владимир Ленинга Киев марказида ўрнатилган улкан ҳайкални йиқитдилар.

Якшанба кун мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан яқин алоқа ўрнатиши ва президент Виктор Януковичнинг истеъфосини талаб қилаётган юз минглаб украиналик Киев кўчаларига чиқди.

Душанба куни эрталабдан ҳаво ҳарорати совуқлигига қарамасдан, норозилар Киевнинг Мустақиллик майдонини тўлдирдилар.

Киевнинг ҳукумат биноалари жойлашган ҳудудларида ҳам якшанба куни қурилган баррикадаларда минлаб норозилар қолмоқда.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун якшанба куни Янукович билан телефон орқали суҳбатлашиб, норозилар билан мулоқот қилишга чақирди.

Айни пайтда, Европа Комиссияси жорий ҳафтада ЕИ Ташқи сиёсат бўйича олий вакили Кэтрин Эштон юзага келган сиёсий бўҳронга ечим топиш учун Украинага сафар қилишини билдирди. Interfax агентлигига кўра, Эштоннинг сешанба куни Киевга келиши кутлмоқда.
XS
SM
MD
LG