Линклар

logo-print

АҚШ мудофаа вазири Покистон билан муносабатларни илиқлаштириш илинжида Исломбодда музокара қилмоқда


АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгл.

АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгл.

АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгл Исломободда Покистон Бош вазири Навоз Шариф билан учрашди. Исломбодга Кобулдан учиб келган Ҳейгл Покистон армияси бошлиғи генерал Роҳил Шариф билан ҳам музокара қилди.

Пентагон тарқатган баёнотга кўра, Ҳэйгл “очиқ ва самарали мулоқот” чоғида муштарак таҳидидларни бартараф қилиш ва қўшни Афғонистонда барқарорликни ўрнатиш йўлларини муҳокама қилишга умид қилаётгани айтилади.

Ҳейглнинг ташрифи АҚШга қарашли пилотсиз учқичларнинг Покистондаги ҳужумлари боис икки томонлама муносабатлар таранглашган пайтга тўғри келмоқда.

Сўнгги пайтларда Вашингтон билан Исломобод ўртасидаги совуқчилик секин-аста кўтарилаётгани кузатилмоқда. Октябрь ойида Покистон бош вазири Вашингтонда АҚШ Президенти Барак Обама билан учрашган эди.

Сўнгги марта Покистонга сафар қилган Пентагон раҳбари Роберт Гейтс бўлган. У Исломободда 2010 йил январида музокара ўтказган эди.

Ҳейгл Покистонга Афғонистондан учиб келди. У ерда АҚШ қўшинлари билан учрашган Ҳейгл Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан учрашувдан воз кечди. Карзай йил охиригача АҚШ билан хавфсизлик битимини имзолашдан воз кчгани Вашингтон расмийларининг жиғига тегиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG