Линклар

logo-print

Путин РИА Новостини ёпиб, ўрнига Russia Today халқаро хабар агентлигини ташкил қилни буюрди


Россия Президенти Владимир Путин давлатга қарашли РИА Новости агентлигини ёпишни буюрди. Путин душанба куни имзолаган фармонга кўра, агентлик ўрнига Russia Today номли халқаро хабар агентлигини ташкил қилиш кўзда тутилган.

Россия президенти Интернет сайтида эълон қилинган фармонга кўра, РИА Новостига қарашли мулк Russia Today хабар агентлиги тасарруфига ўтказилади ва янги ташкилот Россия ҳукумати сиёсати ва жамоатчилик ҳаётига оид хабарларни бериб боради.

Хабар агентлигининг бош қароргоҳи Москванинг Зубковский Бльвари 4-уйида жойлашади. Фармонда айтишича, Russia Today агентлигининг асосий вазифаси хорижий аудитория учун “Россия давлат сиёсати ва Россия Федерациясида жамоатчилик ҳаётини ёритиб боришдан иборат бўлади”.

Айни фармонга кўра, давлатга қарашли Голос России корпорацияси фаолияти ҳам тўхтатилиб, унинг мол-мулки Russia Today тасарруфига ўтказиладиган бўлди. Янги агентлик бош директори лавозимига Дмитрий Киселёв тайинланди.
XS
SM
MD
LG