Линклар

logo-print

Нелсон Мандела билан видолашиш учун 70дан ортиқ давлат раҳбари Жанубий Африкага келади


Нелсон Мандела таъзия маросимида 70дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарининг иштирок этиши кутилмоқда. Жанубий Африка Ташқи ишлар вазирлигининг душанба куни маълум қилишича, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган видолашув маросимида АҚШ Президенти Барак Обама, Куба Президенти Раул Кастро, Фаранция Президенти Франсуа Олланд, Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон, Зимбабве Президенти Роберт Мугабе ва кўплаб бошқа давлат раҳбарлари қатнашиш истагини билдирган.

Ўтган ҳафта 95 ёшида вафот этган Мендела билан видолашув маросими Йоҳанесбургдаги Soccer City стадионида ўтказилади ва кейинги йилларда жаҳонт етакчиларини бир жойга тўплаган энг йирик ҳодисага айланиши кутилмоқда.

Айни пайтда, душанба куни Жанубий Африка парламенти Мандела хотирасига бағишланган махсус йиғин ўтказмоқда.

Келаси саккиз кун давомида Жанубий Африкада апартеид тизимининг олиб ташланишига эришган Нелсон Манделани хотирлаш учун қатор тадбирларнинг ўтказилишини кутилмоқда.

Мандела 15 декабрь куни дафн қилинади.
XS
SM
MD
LG