Линклар

Россияда исломий экстремизмда айбланиб, қўлга олинганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бор


Россия расмийлари ўтган ойда исломий экстремизмда гумонланиб, Москвада ҳибсга олинганларга нисбатан ноқонуний қурол сақлаганилкка оид айбловлар илгари сурилганини айтмоқда.

Россия Ички ишлар вазирлигининг душанба куни маълум қилишича, Такфир вал-Ҳижра исломий гуруҳига аъзоликда гумонлананиб, 27 ноябр куни қўлга оилнган 14 шахс орасида Россиянинг Доғистон ва Қалмиқистон републикаларидан ташқари, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор. Уларга саккиз йилгача қамоққа жазоси берилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Такфир вал-Ҳижра гуруҳи 1960 йилларда Мисрда ташкил топган ва 2010 йилда Россияда фаолияти тақиқланган. Мазкур гуруҳнинг Ал-Қойида тармоғига алоқаси борлиги ҳамда Европанинг қатор мамлакатларида издошлари борлиги айтилади.
XS
SM
MD
LG