Линклар

logo-print

OzodNavigator дастурининг 11 декабрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05да бошланган сонида, хорижда ҳам пора олишадими, деган саволга Ўзбекистондан ташқарида яшаб, ишлаётган ўзбеклар ёрдамида жавоб жавоб излаймиз.



OzodNavigator дасутри учун бу сафар хориж мамлакатларида коррупция мавзусини танлашимизга 3 декабрь куни Transparency International эълон қилган Коррупция даражаси индекси (Corruption Perceptions Index) сабаб бўлди. Мазкур рейтингда Ўзбекистон бу йил 177 давлат орасида 168-ўринни эгаллаб, энг коррупциялашган давлатлар ўнлигида қолди.

Ўзбекистон мазкур рейтингда ўтган йилги 170-ўриндан 168-поғонага чиққанига қарамай, дунё давлатларидан коррупция муаммосини тадқиқ қиладиган халқаро ташкилот вакилларига кўра, бу Ўзбекистонда коррупция билан боғлиқ вазиятда ижобий ўзгаришлар рўй бераётганини англатмайди. Бошқа давлатларда коррупция муаммоси кескинлашаётгани ҳисобига рейтингда мамлакатлар жойлашуви ўзгарган холос, дейди рейтинг муаллифлари.

- 2013 йил учун Коррупция даражаси индекси ҳамма мамлакатлар бошқарувнинг барча даражаларида – маҳаллий миқёсда рухсатнома беришдан тортиб қонунлар ва ҳуқуқий меъёрларни амалда қўллашгача – аввалда бўлгани каби коррупция хавфига дуч келаётганини кўрсатмоқда – дея изоҳлади жорий йилги индексни Transparency International бошқарув ҳайъати раиси Угетт Лабелль.



OzodNavigator дастурининг чоршанба, 11 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 21:05да эфирга чиқадиган сонида одатдагидек Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.

Хорижда ҳам маҳаллий ҳокимият, полиция ва бошқа давлат идорасига ишингиз тушса, масала порасиз ҳал бўлмайдими?

Шифохонага борган борган бемор, шифокор қўлини мойламаса, даво тополадими?

Абитуриент порасиз ўқишга кира оладими? Ўқиш давомида имтиҳон ва синовларни пора билан топшира оласизми? Ёки ўқитувчи талабадан тамагирлик қиладими?

Қонунбузарлик билан полицияга тушиб қолсангиз, музд билан қутилиб кетишингиз мумкинми? Ёки полиция пул тама қилиб, туҳмат қиладими?

OzodNavigator дастурининг 11 ноябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.00да эфирга чиқадиган навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator Ўзбекистон ҳақида эмас, хориждаги ўзбекистонликлар ҳақида.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сони 11 декабрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05да радио эшиттиришимиз, www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Шунингдек Twitter орқали @FarruhYusuf аккаунтига ҳам ўз фикр-мулоҳазаларингизни юборишингиз мумкин.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG