Линклар

Ўзбекистоннинг Ангрен шаҳрида автомобил шиналари ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланади.

Ўзбекистон матбуотининг хабар беришича, мазкур завод қурилишига 230 миллион доллар сарфланади ва у уч йил давомида барпо этилади. Мазкур заводда йилига енгил автомашиналар учун 3 миллион, қишлоқ хўжалик машиналари учун 200 минг дона шиналар ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.

Хабарларга кўра, завод қурилиши “Ўзкимёсаноат” ширкати, халқаро молия тизимларидан олинган кредитлар ҳамда Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

Завод қурилиши 2014 йилнинг ёзида бошланиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG