Линклар

Озарбайжонда террорчиликда айбланганлар суди якунланди


Нижат Алиев.

Нижат Алиев.

Озарбайжон суди ўтган йили Бакуда ўтган Евровидения халқаро мусиқа танлови пайтида террорчилик ҳаракатини содир этишга уринганликда айбланиб қўлга олинганларнинг сўнгги гуруҳига ҳукм ўқиди.

Душанба куни ўқилган суд ҳукмига асосан Azadxeber.org сайтининг бош муҳаррири Нижат Алиев 10 йилга қамалди. Қолган 9 судланувчи тўрт йилдан тўққиз йилгача озодликдан маҳрум этилди.

Ўтган ойда айни мана шундай аблов билан 29 судланувчига ҳукм чиқарилган эди. Судланувчилардан уч нафари умробод қамоққа ҳукм қилинган.

Ўтган йили ўтказилган Евровидения танловидан сўнг Озарбайжон хавфсизлик вазирлиги террорчиларнинг портлаш уюштириш ҳаракатларининг олди олинганини маълум қилган эди. Ўшанда террорчиликда гумонланиб 40 дан ортиқ одам қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG