Линклар

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Вашингтонда музокара ўтказмоқда


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Вашингтонда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Уилям Бёрнс билан музокаралар ўтказмоқда.

9 декабрь куни Вашингтонда икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги ўзаро сиёсий маслаҳатлашувлар тўртинчи босқичи доирасида музокаралар бошланди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, икки давлат мулозимлари томонлар ўртасидаги ўзаро сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-инсонпарварлик ва бошқа муҳим соҳаларга оид муносабатларни муҳокама қилмоқда.

Шунингдек, икки давлат мулозимлари ўртасида изчиллашиб бораётган амалий-расмий сафарлар доирасида эришилаётган келишувлар Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг ривожланаётганига туртки бўлгани алоҳида эътироф этилган.
XS
SM
MD
LG