Линклар

logo-print
Ўзбекистон Марказий Банкининг маълум қилишича, 2013 йилнинг 1 декабрига қадар Ўзбекистондаги тижорат банклари томонидан мижозлар учун 10 миллион 854 минг дона банк карточкаси муомалага чиқарилган.

Энг кўп карточка Ўзбекистоннинг аксар вилоятларида бюджет идоралари ишчиларига ойлик маошлари ажратадиган Агробанк (2 миллион 343 минг), Миллий Банк (1 миллион 738 минг) ва Халқ Банки (1 миллион 463 минг) томонидан мижозлар қўлига берилган.

Шунингдек, Ўзбекистондаги тижорат банклари томонидан 126 минг 307 та POS-Терминал ва 1 минг 726 та АТМ-банкоматлари ўрнатилгани айтилди.
XS
SM
MD
LG