Линклар

logo-print
Украина президенти Виктор Янукович мамлакатда юзага келган сиёсий бўҳрондан чиқиш йўллари изланаётган сўзлашувларни бошлади.

Унда президент Янукович билан Украинанинг уч собиқ президенти - Виктор Юшенко, Леонид Кучма ва Леонид Кравчуклар бугунги вазиятни муҳокама қилмоқда.

Тез орада бу музокараларга мамлакат мухолифати, фуқаролик жамияти вакиллари ва хусусан, Ғарб ҳукуматлари вакилларининг қўшилиши кутилмоқда.

Бу музокаралар тез орада Украина телеканалларида жонли тарзда эфирга узатилиши айтилди.

Бугун Киевга етиб борган АҚШ ва Европа Иттифоқи мулозимлари ҳам Украина мухолифати фаоллари билан мулоқотни бошлади.

Бугунги музокаралар олдидан журналистлар саволларига жавоб берган собиқ президент Леонид Кравчук музокаралар натижасида Европа Иттифоқи билан ассоциацияга киришиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланиши мумкинлигини тилга олган эди.
XS
SM
MD
LG