Линклар

GM Uzbekistan қўшма корхонаси 2014 йилдан бошлаб Хоразм вилоятдаги заводда “Дамас” автомобили ишлаб чиқарилишини йўлга қўяди.

“Правда востока” газетасининг хабар қилишича, “Хоразм автомобил ишлаб чиқариш бирлашмаси” негизида ташкил топган заводда дастлаб бу русумидаги автомобилни йиғиш режаланган.

2014 йилнинг сўнгги чорагидан бошлаб эса “Дамас” автомобили эҳтиёт қисмларини ҳам айни заводда ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши айтилмоқда.

GM Uzbekistan ширкати вакилининг Озодликка айтишича, Асакадаги автомобил заводида мавжуд ишлаб чиқариш тузилмасини янги лойиҳаларга ажратиш мақсадида унинг бир қисми Хоразмга кўчирилмоқда.

Расмий хабарларда Хоразмдаги корхонада йилига 40 минг дона “Дамас” ишлаб чиқарилиши режалангани айтилди.
XS
SM
MD
LG