Линклар

logo-print

Нобел Тинчлик мукофоти Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига топширилди


2013 йилги Нобел Тинчлик мукофоти Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига расман топширилди.

Тақдимот маросимида 1 миллион АҚШ долларига тенг мукофотни ташкилот Бош котиби Аҳмет Узумчи қабул қилиб олди.

Бу ташкилот 2013 йилда Сурияда давом этган ҳарбий ҳаракатлар чоғида кимёвий қурол қўлланганига оид иддаоларни текшириш ва мавжуд қуролларни йўқ қилиш ҳаракатига бош бўлди.

Бу йилги Нобел Тинчлик мукофотига Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотидан ташқари Россия ва Беларус ҳуқуқ ҳимоячиларидан тортиб, Конгода аёллар ҳуқуқлари учун курашгани билан танилган доктор Денис Муквеге, АҚШга доир махфий ҳужжатларни WikiLeaks сайтиги сиздирган аскар Челси Мэннинг, покистонлик 16 яшар ҳуқуқ фаоли Малала Юсуфзай номзод қилиб кўрсатилган эди.

Тез орада медицина, физика, кимё, адабиёт ва иқтисод бўйича 2013 йилги Нобел мукофоти эгаларига ҳам мукофотни расман топшириш маросимлари бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG