Линклар

logo-print

Янукович Украина делегациясини Брюсселга юбориш талабини қабул қилди


Президент Виктор Янукович Украинанинг Европа Иттифоқи билан яқинлашувига оид музокараларни ўтказиш учун махсус делегацияни чоршанба куни Брюсселга юборишини маълум қилди.

У бугун Украинанинг уч собиқ президенти - Виктор Юшенко, Леонид Кучма ва Леонид Кравчуклар билан мамлакатдаги вазиятни муҳокама қилди.

Шунингдек, 10 декабрь куни Украинага АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Ноланд ва Европа Иттифоқи мулозими Катрин Эштон ҳам етиб борди. Ғарб мулозимлари Киевда мухолифат етакчилари ва фаоллари билан музокаралар ўтказди.

Айни пайтда Киевда евроинтеграция тарафдори бўлган минглаб мухолифат тарафдори норозилик чиқишларини давом эттирмоқда.

9 декабрдан 10 декабрга ўтар кечаси ҳам Киев кўчаларини кучайтирилган режимда қўриқлаган милиция тонгга яқин мухолифатчиларнинг марказий кўчаларга ўрнатган баррикадаларни олиб ташлади.

Ўтган тунда ҳам шаҳар кўчаларини тарк этмаган намойишчиларни милиция дубинкалар воситасида тарқатишга уринди. Оқибатда, енгил тан жароҳати олган норозилар бўлди.
XS
SM
MD
LG