Линклар

logo-print
Дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакати етакчилари Нельсон Мандела билан видолашиш маросимида қатнашиш учун бугун Жанубий Африка пойтахтига борди.

Ушбу маросимда чиқиш қилган АҚШ президенти Барак Обама Манделани "халқларни адолатга бошлаган буюк тарихий шахс" деб таърифлади.

Ўтган ҳафта 95 ёшида вафот этган Мендела билан видолашув маросими Йоҳанесбургдаги Soccer City стадионида ўтказилди ва бу маросим кейинги йилларда жаҳонт етакчиларини бир жойга тўплаган энг йирик ҳодиса, деб баҳоланди.

Жанубий Африка Ташқи ишлар вазирлиги душанба куни маросимида АҚШ Президенти Барак Обамадан ташқари Куба Президенти Раул Кастро, Фаранция Президенти Франсуа Олланд, Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон, Зимбабве Президенти Роберт Мугабе ва кўплаб бошқа давлат раҳбарлари қатнашишини расман маълум қилган эди.

Мандела 15 декабрь куни дафн қилинади.
XS
SM
MD
LG