Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 02:01

Ўғирланган "келин" видеоси Facebookда мунозараларни келтириб чиқарди


Видеони эълон қилган қозоғистонлик йигитнинг айтишича, қиз ўғирлаш Жанубий Қозоғистонда одатий ҳолга айланган.
Видеони эълон қилган қозоғистонлик йигитнинг айтишича, қиз ўғирлаш Жанубий Қозоғистонда одатий ҳолга айланган.

Яқинда Facebook тармоғида пайдо бўлган бир видео қозоғистонликлар орасида қизғин мунозараларга сабаб бўлди. Қозоғистонда “келин ўғирланиши” ҳодисаси тасвирланган видео Facebook муштарийлари томонидан ҳозир ҳам муҳокама қилинмоқда.



Видеони Интернетда эълон қилган Қайарт Қожабековнинг Facebook сайтида ёзишича, бу ҳодиса Жанубий Қозоғистон вилоятининг Мақтаарал туманида рўй берган. Воқеа қачон содир бўлгани ҳозирча номаълум қолмоқда.

Мобил телефон ёрдамида олинган видеода ўғирланган бир қиз билан уни “келин” қилмоқчи бўлган оила аъзолари ўртасидаги қарама-қаршилик тасвирланган. Бақир-чақир қилиб, қочишга уринаётган қиз тутқунликдан қочишга уринар экан, уни қўйиб юборишларини ўтиниб сўрайди, эшик томон юришга ҳаракат қилади. Лекин “куёв” бўлмишнинг яқинлари ҳам 6-7 киши бўлиб, бақир-чақирлар билан унинг йўлини тўсишади.

Видеода қизга нисбатан куч қўлланилгани, ҳатто бир-икки шапалоқ туширишганини ҳам кўриш мумкин.




Бу видео Facebook тармоғида пайдо бўлиши биланоқ муштарийлар орасида қизғин баҳсларни келтириб чиқарди. Бир неча соат ичида видеони 62 марта қайта-қайта эълон қилишди.

Мунозаралар иштирокчиларининг кўпчилиги бу қизга ачинган бўлди ва “куёв” томонни зўравонлкида айблади. Воқеа “одамни истагига қарши озодликдан маҳрум қилиш”, “инсон ҳуқуқларини топташ”, “инсон тақдири билан ўйнаш” дея қораланди.

Лекин видеони эълон қилган Қайрат Қожабеков бу фикрларга муқобил ўлароқ, бундай ҳодиса у яшайдиган минтақа учун одатий ҳол эканини ёзди. Унинг ёзишича, ўғирланган қиз бу оилада келин бўлиб қолган ва ҳозирда бир ўғилни катта қилмоқда.
XS
SM
MD
LG