Линклар

Туркия Ўзбекистоннинг илтимосини инобатга олмаётгани иддао қилинди


Исломий жиҳод иттиҳоди гуруҳининг сайтидан олинган сурат.

Исломий жиҳод иттиҳоди гуруҳининг сайтидан олинган сурат.

Туркия махсус хизматлари “Ислом жиҳоди иттифоқи” аъзоси Бахтиёр Бекмирзаевни қўлга олиш ва экстрадиция қилиш масаласида Ўзбекистон томони илтимосини инобатга олмай келмоқда. “Белий парус” нашри номаълум манбаларга таянган ҳолда мана шундай хабар берди.

Хабарда айтилишича, айни пайтда “Ислом жиҳоди иттифоқи” аъзоси экани иддао қилинаётган шахс Туркияда яширинмоқда. Бироқ Озодлик радиоси ўз манбаларига таянган ҳолда шу йилнинг июнида Суриядаги жангларда ҳалок бўлган Бахтиёр Бекмирзаев исмли ўзбекистонлик шахсга Истанбулнинг Фотиҳ жоме масжидида яширинча жаноза ўқилгани ҳақида хабар берган эди.

12uz.com нашрининг хабар беришича, Бекмирзаев 1977 йилда Тошкентда туғилган. Нашр бекмирзаев 2009 йилда Эронга боргани ва бу ерда “Ислом жиҳоди иттифоқи”га аъзо бўлгани ҳақида ёзган.
XS
SM
MD
LG