Линклар

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Россия Қишқи Олимпиада ўйинлари чоғида Сочида норозилик билдирилувчи махсус ҳудудларни ташкил этишга ваъда берганини билдирди.

Бахнинг айтишича, Россия томони бу ҳақда сешанба куни маълум қилган. Бу ҳудудларда Сочи Олимпиадасига келган меҳмонлар у ёки бу масала юзасидан ўз норозилигини билдириши мумкин.

Августда президент Путин Сочи олимпиадаси ўтадиган икки ярим ой мобайнида “йиғилишлар, намойишлар, юришлар ва пикетлар ўтказишни тақиқловчи қонун лойиҳасини имзолаган эди. Тақиқ 2014 йил 7 январидан, яъни Сочи Олимпиадаси бошланишидан бир ой олдин кучга киради.
XS
SM
MD
LG