Линклар

logo-print

Жон Керри Конгрессдан Эронга нисбатан янги санкция жорий этмасликни илтимос қилди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри Эронга қарши янги санкцияларни жорий қилмаслик илтимоси билан Конгрессга мурожаат қилди.

Керрининг билдиришича, янги санкциялар Эрон ядровий дастури юзасидан Теҳрон билан бошланган музокараларнинг тўхтаб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Давлат котиби сешанба куни Конгрессда қилган чиқишида, мазкур масала юзасидан музокаралар олиб борилишига вақт берилиши кераклигини айтди.

Аввалроқ Эрон ва ривожланган 6 давлат ядровий дастур юзасидан музокаралар олиб борилиши юзасидан келишувга эришган эди. Мазкур келишувга мувофиқ Ғарб Эронга нисбатан жорий этилган иқтисодий санкцияларни енгиллатиши керак. Эрон эса ўз ўрнида ядровий дастурини вақтинча қисқартиради.

Бироқ айрим конгрессменлар Эрон келишувни бузса ярим йилдан кейин янги санкциялар жорий этиш ташаббуси билан чиққан. Эрон расмийлари санкциялар жорий этилса, музокаралар йўли ёпилишидан огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG