Линклар

logo-print

Киев шаҳар ҳокимияти биносида полиция ва намойишчилар тўқнашди


Украина полицияси Европа Иттифоқи (ЕИ) тарафдорларини Киев шаҳар ҳокимияти биносидан ҳайдаб чиқариш учун бинога бостириб кирди.

Хабарларга кўра, томонлар ўртасида тўқнашув содир бўлган.

Айни пайтда, норозилик намойишлари маркази бўлган Киевнинг Мустақиллик майдонида ўрнатилган чодирлар ва баррикадаларни бузиб ташлаш учун 11 декабрь куни эрта тонгда майдонга юзлаб полиция ходимлари олиб келинди.

Воқеалар акс этган видеолавҳада полиция Мустақиллик майдонининг катта қисмини Украина байроқларини хилпиратаётган намойишчилардан тозалагани акс этган.

Ҳозир майдонда кескин аммо тинч вазият ҳукм сураётгани айтилмоқда.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон ва АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд Киевга ташриф буюрганига қарамай, полиция намойишчиларга нисбатан куч қўллагани учун Украина мухолифати ҳукуматга қарши миллионлар намойишини ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG