Линклар

Кобул аэропорти яқинида хорижий кучларга қарши худкуш ҳужум уюштирилди


Чоршанба куни Кобул шаҳридаги халқаро аэропорт яқинида хорижий кучларга тегишли автокарвонга қарши худкуш ҳужум амалга оширилди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Озодликка ҳужум оқибатида ҳеч кимга зарар етмаганини маълум қилди.

Хорижий қўшинларга қарши ҳужум масъулиятини толиблар ўз зиммасига олди.

Мазкур аэропортда НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар қўмондонлигининг муҳим базаларидан бири жойлашган.

Таҳлилчиларга кўра, қаттиқ тартибда қўриқланадиган Кобул халқаро аэропортига шу пайтгача жуда кам ҳужум уюштирилган.
XS
SM
MD
LG