Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:08

Россия Ташқи ишлар вазири Эронга cафарини бошлади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон раҳбарлари билан музокара ўтказиш учун Теҳронга борди.

Лавровнинг Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний ва Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашиши режаланган.

Музокара чоғида ўтган ой Женева шаҳрида Теҳроннинг ядровий дастури бўйича Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати ўртасида вақтинча эришилган келишув ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.

Теҳрон Эронга қарши жорий қилинган санкциялар юмшатилиши эвазига ўз ядровий дастурини амалга оширишни чеклашга рози бўлган.

Шу ҳафта бошида Жавод Зарий агар АҚШ Конгресси Эронга қарши янги санкциялар жорий қилса, келишув “ўз кучини йўқотиши”ни урғулаган.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Сергей Лавров ва Эрон расмийлари Сурия бўйича тинчлик анжумани ўтказиш масаласини ҳам муҳокама қилиши режаланган.

Эрон ва Москва Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режимини қўллаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG