Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Киевда намойишчилар билан учрашди


АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд Киевнинг Мустақиллик майдонида намойишчилар билан учрашди.

Нуланд хоним Украинада юзага келган сиёсий бўҳронни ҳал қилишда ёрдам бериш мақсадида Киевга ташриф буюрган.

АҚШ мулозими норозилик намойишчилари ва аксар қисми майдондан олиб чиқилган полиция ходимларига ширинлик ва бутербродлар тарқатди.

Айни пайтда, полиция Киев шаҳар ҳокимияти биносини ишғол қилган 200 нафар намойишчини бинодан ҳайдаб чиқариш уринишини тўхтатди.

Айни пайтда, Украина Ички ишлар вазири Виталий Заҳарченко намойишчилар куч билан тарқатиб юборилмаслигига ваъда берди.

Ундан олдин Киевнинг Мустақиллик майдонини намойишлар ўрнатган чодирлар ва баррикадалардан тозалаш учун 11 декабрь куни эрта тонгда майдонга юзлаб полиция ходимлари олиб келинган эди.

Брюссел шаҳрида Европа Иттифоқи яқин муносабатлар ўрнатиш борасида Украина делегациясининг чоршанба куни Брюсселга режаланган ташрифи амалга ошмаслигини билдирди.

Айни дамда, Виктория Нуланднинг Украина Президенти Виктор Янукович билан музокара олиб бораётгани маълум қилинди.
XS
SM
MD
LG