Линклар

logo-print

Жанубий африкаликлар Преторияда Нельсон Мандела билан видолашмоқда


Нельсон Манделанинг тобути Жанубий Африка Республикаси пойтахти Претория шаҳридаги амфитеатрга қўйилди.

1994 йилда Мандела ана шу амфитеатрда мамлакат президенти сифатида қасамёд қилган эди.

Мандела билан видолашиш учун ўн минглаб одам пойтахтга келди.

1994-1999 йилларда Жанубий Африка Республикасининг биринчи қора танли президенти бўлган Нельсон Мандела 5 декабр куни 95 ёшида вафот этган эди.

Давлат байроғи ёпилган тобуд видолашиш учун Преторияда уч кун туради.

Мандела якшанба куни Йоханнесбург шаҳридан 700 километр нарида жойлашган Қунудаги ота-боболари кўмилган мозорга дафн қилинади.

10 декабрь куни Жанубий Африка пойтахтида уюштирилган Нельсон Мандела видолашиш маросимида дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакати раҳбарлари қатнашди.
XS
SM
MD
LG