Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:57

Ўзбекистонда 15 декабрдан энг оз иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар ошади


Ўзбекистон Молия вазирлиги эълон қилган пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, 2013 йил 15 декабрдан бошлаб мамлакатда энг кам иш ҳақи 96105 сўм, ёш бўйича пенсия ва болалигидан ногирон бўлганлар нафақаси 187970 сўм, иш стажига эга бўлмаганлар учун қарилик пенсияси 115340 сўмга тенг бўлади.

Шу пайтгача минимал иш ҳақи миқдори 91530 сўмни, ёш бўйича пенсия 179020 сўм, иш стажига эга бўлмаганлар учун қарилик пенсияси 109 850 сўмни ташкил қилаётган эди.

Ўзбекистонда энг оз иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори мамлакат президентининг жорий йил 2 декабрь куни чиқарган фармонига мувофиқ амалга ошмоқда.

Энг кам иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар охирги марта жорий йил 15 августда 1,15 мартага оширилган эди.
XS
SM
MD
LG