Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:59

"Даракчи" ва "Суғдиёна" фаолияти вақтинча тўхтатилди


Ўзбекистондаги энг кўп тиражли “Даракчи” газетаси ва Интернетдаги Darakchi.uz сайти вақтинча ўз фаолиятини тўхтатди.

Буни Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлигидаги Озодлик манбаси тасдиқлади.

Ҳозирда “Даракчи” матбуот уйида солиқ тўламаганлик гумони бўйича текширув давом этмоқда.

Мазкур нашр Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага яқин бўлган Фирдавс Абдуҳолиқовга тегишли.

Ҳозирда Абдуҳолиқов мамлакатдан чиқиб кетгани ва унинг қаерда экани номалум экани айтилмоқда.

Айни пайтда, “Суғдиёна” газетаси ҳам фаолиятини вақтинча тўхтатган. Нашриётда текширув олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG