Линклар

Москва расмийлари ҳомиладор мигрантларни Россиядан чиқариб юбормоқчи


2013 нинг августида Красноярск шаҳрида ноқонуний мигрантлар сифатида ушланган марказий осиёлик аёллар.

2013 нинг августида Красноярск шаҳрида ноқонуний мигрантлар сифатида ушланган марказий осиёлик аёллар.

Федерал миграция хизматининг Москва вилояти бўйича бошқармаси Россия ҳудудида ноқонуний яшаётган ҳомиладор муҳожир аёлларни аниқлаш ва депортация қилишга қаратилган махсус амалиёт ўтказишини маълум қилди. “Миграция ва ҳуқуқ” ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти раҳбари Гавҳар Жўраева ФМСнинг бу ҳаракатларини сўнгги йилларда Россия, айниқса Москва вилоятида муҳожир аёллар томонидан ёш болаларни ташлаб кетиш ҳоллари кескин кўпайгани билан изоҳламоқда.

Федерал миграция хизматининг Москва вилояти бўйича бошқармаси Россия ҳудудида ноқонуний яшаётган ҳомиладор муҳожир аёлларни аниқлаш ва депортация қилишга қаратилган махсус амалиёт ўтказишини маълум қилди. “Миграция ва ҳуқуқ” ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти раҳбари Гавҳар Жўраева ФМСнинг бу ҳаракатларини сўнгги йилларда Россия, айниқса Москва вилоятида муҳожир аёллар томонидан ёш болаларни ташлаб кетиш ҳоллари кескин кўпайгани билан изоҳламоқда

Россия Федерацияси Федерал Миграция хизмати (ФМС) нинг Москва область бошқармаси ҳомиладор ноқонуний муҳожир аёлларни Россия ҳудудидан депортация қилишга қаратилган махсус амалиётларни ўтказади.

11 декабр куни бу ҳақда “Известия” нашрига берган интервьюсида маълум бошқарма раҳбари Олег Молодиевский бунга охирги пайтларда ҳориж фуқаролари томонидан янги туғилган чақалоқлардан воз кечиш ҳолатлари урчиб кетаётганини сабаб қилиб кўрсатди.

ФМС нинг Москва область бошқармаси раҳбарига кўра, эндиликда ФМС тиббиёт муассасалари билан биргаликда кенг қамровли ҳамкорликка киришади.

- Агарда ҳомиладор мигрант аёл врач ҳузурига кўрикка келса, у бу шахснинг вилоят ҳудудида қонуний яшаётганини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиши мумкин. Ўз ўрнида идорамиз ҳар бир бундай сўровга жавоб бериб боради, чунки Россия ҳудудига кирган ҳар бир муҳожирга оид маълумотлар ягона базага киритилган. Шунингдек, базада ноқонуний мигрантлар тўғрисида маълумот – уларнинг бармоқ изларигача мавжуд, деди Олег Молодиевский.

ФМСнинг Москва область бошқармаси раҳбари вилоят ҳудудида яшаётган ва туғиш арафасида бўлган мигрант аёллар билан болаларни ташлаб кетмасликка қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилаётганини билдирди.

Олег Молодиевский охирги 2,5 йил давомида хорижлик аёллар томонидан 166 нафар бола вилоят туғруқхоналари ва болалар уйларига ташлаб кетилганини ҳам қўшимча қилди.

Маълум бўлишича, вилоят туғруқхоналарида сўнгги пайтларда янги туғилган чақалоқни онага тез-тез кўрсатиб туриш ва эмизишга қаратилган қоидалар жорий қилингани айтилди, шу тариқа шифокорлар оналик меҳрини уйғотишга уринмоқда.

Москва область Соғлиқни сақлаш вазирлигида Озодлик сўровига айниқса Подмосковьенинг Люберци, Митишчи, Видное ва Красногорск шаҳарлари туғруқхоналарида қийин аҳволда қолган мигрант аёллар томонидан болаларни қолдириб кетиш ҳолатлари кўп учраётганини айтишди:

- Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан айтишим зарурки, бизнинг асосий вазифамиз - даволаш. Ким бўлишидан қатъий назар! Ҳақиқатан, 2013 йилнинг биринчи яри давомида хориж фуқаролари 30 нафар боладан воз кечди. Маҳаллийларга қиёслаганда бу кўп ҳам эмас, лекин мигрант аёлларнинг болалардан воз кечиши ҳолати – янги муаммо ва уни олдини албатта олиш зарур, деди Москва область Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси Наталья Политыкина Озодлик билан суҳбатда.

Айни пайтда, Москва область Миграция хизматида Озодликка ҳомиласи бор мигрант аёлларни қонуний-ноқонуний яшаётганини аниқлаш жиддий муаммо туғдирмаслиги тўғрисида гапиришмоқда: бундай фуқароларнинг ноқонуний яшаб келаётгани аниқланса, улар сўзсиз депортация қилинади.

Бироқ, вилоят ФМСида “Аёллар бевосита туғруқхона ёки тиббий муассасада ҳибсга олинадими?” деган саволимизни жавобсиз қолдиришди.

Москвада жойлашган “Миграция ва ҳуқуқ” Ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти раҳбари Гавҳар Жўраева Озодлик билан суҳбатда бу тоифадаги аёлларни ҳорижга чиқаришдан олдин Марказий Осий давлатлари ҳукуматлари уларнинг ҳуқуқларини таъминлашлари зарур, деган фикрни билдирди.



Ҳуқуқ фаоли ҳар бир меҳнат муҳожири олдиндан тайин бўлган иш берувчи олдига ишга бориши, шартнома асосида ишлашини йўлга қўйиш зарурлигини гапирди.

Санкт-Петербург Миграция хизмати Москва вилоятидаги ҳамкасбларининг ҳомиладор аёлларни депортация қилишга қаратилган бу ташаббусини қатъий қўллаб-қувватламаслигини расман билдирди.

Россия ФМС расмий хабарига кўра, бугунга қадар йил давомида 400 мингдан зиёд фуқарога Россия Федерациясига кириш таъқиқланди. Миграция идораси расмийлари депорт қилинганларнинг аксари Россия ҳудудида яшаш муддатини бузганлар ташкил этаётганини маълум қилди.

Айтиш жойизки, шу йилнинг сентябр ойида Россия Миграция идораси 200 минг одамга мамлакатга киришни чеклаганини хабар қилган эди. Бундан чиқди, ўтган икки ой давомида депортация қилинган мигрантлар сони деярли икки баробарга кўпайган.

Россия Марказий банкининг хориж фуқароларини қайдга олиш маълумотлар базасига кўра, мамлакатдан депортация қилинганларнинг 60 фоиздан ортиқроғини Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ташкил этди.

Россия Федерал миграция хизмати тарқатган расмий маълумотларга кўра, шу йилнинг 29 августи ҳолатига ҳисоблаганда Россияда 2 миллион 734 минг 484 Ўзбекистон Республикаси фуқароси яшаб келмоқда. Уларнинг 448 минг 710 нафари аёллардир.
XS
SM
MD
LG