Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд Украина Президенти Виктор Януковичга демократик жамиятда полициянинг намойишчиларга қарши хатти-ҳаракати “мутлақо йўл қўйилмайдиган ҳол экани”ни айтди.

11 декабрь куни Янукович билан Киевда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Нуланд журналистларга президент билан икки соатдан ортиқ давом этган мулоқот “жиддий ва реалистик бўлгани”ни билдирди.

АҚШ мулозими Украинанинг Европа Иттифоқига интеграциялашиши истиқболини сақлаб қолиш ҳали ҳам мумкинлигига Вашингтон ишонишини қўшимча қилди.

Айни пайтда, Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Украина собиқ президентлари билан учрашув ўтказмоқда.

Хабарларга кўра, Эштоннинг президент Янукович билан ҳам музокара олиб бориши режаланган.

Озодликнинг Киевдаги мухбири чоршанба куни пойтахтдаги Мустақиллик майдонига минглаб намойишчи йиғилгани ва майдонга одамлар келиши давом этаётганини хабар қилди.

Чоршанба куни эрталаб Виктория Нуланд Мустақиллик майдонидаги намойишчилар ва полиция ходимлари билан учрашиб уларга ширинлик ва бутербродлар тарқатди.
XS
SM
MD
LG