Линклар

logo-print

Вашингтон вакили Киевда намойишчиларга ширинлик улашди


11 декабрь куни Киевнинг Мустақиллик майдонида намойишчилар билан полиция тўқнашди.

11 декабрь куни Киевнинг Мустақиллик майдонида намойишчилар билан полиция тўқнашди.

АҚШ Давлат котиби ўринбосарии Виктория Нуланд Украина Президенти Виктор Януковичга Киевнинг Мустақиллик майдонида полициянинг намойишчиларга қарши хатти-ҳаракати демократик жамиятда “мутлақо йўл қўйилмайдиган ҳол экани”ни билдирди. Айни пайтда, Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Украина собиқ президентлари билан сиёсий бўҳронга барҳам бериш масаласини муҳокама қилди.


АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд Украина Президенти Виктор Януковичга Киевнинг Мустақиллик майдонида полициянинг намойишчиларга қарши хатти-ҳаракати демократик жамиятда “мутлақо йўл қўйилмайдиган ҳол экани”ни билдирди. Айни пайтда, Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Украина собиқ президентлари билан сиёсий бўҳронга барҳам бериш масаласини муҳокама қилди.

11 декабрь куни Украина Президенти Виктор Янукович билан Киевда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд журналистларга президент билан икки соатдан ортиқ давом этган мулоқот “жиддий ва реалистик бўлгани”ни билдирди.

Нуланд Вашингтон Украинанинг Европа Иттифоқига интеграциялашиши истиқболини сақлаб қолиш ҳали ҳам мумкинлигига ишонишини қўшимча қилди.

- Учрашувимиздан кейин президент Янукович нима қилиши кераклигини яхши билиб олганига шубҳа қилмайман. Бутун дунё қараб турибди. Биз Украина келажаги яхшироқ бўлишини хоҳлаймиз, дея баёнот берди АҚШ Давлат депаратаменти расмий вакли.

Чоршанба куни эрталаб Виктория Нуланд Киевнинг Мустақиллик майдонида Европа Иттифоқи тарафдори бўлган намойишчилар билан учрашди.

Нуланд намойишчилар ва полиция ходимларига рамзий маънода ширинлик ва бутербродлар тарқатди.

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд халқаро ҳамжамиятнинг Украинада юзага келган бўҳронга барҳам бериш йўлидаги уриниши доирасида Киевга борган.

Айни пайтда, Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Украина собиқ президентлари билан учрашди.

Хабарларга кўра, Эштоннинг президент Янукович билан ҳам музокара олиб бориши режаланган.

Озодликнинг Киевдаги мухбири чоршанба куни пойтахтдаги Мустақиллик майдонига минглаб намойишчи йиғилгани ва одамларнинг майдонга келиши давом этаётганини хабар қилди.

Янукович Европа Иттифоқи билан ассоциация ҳақида келишув имзолашни рад қилганига қарши Мустақиллик майдонида норозилик акцияси ўтказаётган намойишчилар қурган баррикадалар чоршанбага ўтар кечаси полиция томонидан олиб ташланди.

Украина Ички ишлар вазири Виталий Захарченко намойишчилар куч билан тарқатиб юборилмаслигига ваъда берди.

- Мен ҳамма тинчланишини хоҳлайман. Майдон штурм қилинмайди. Ҳеч ким фуқароларнинг тинч норозилик ўтказиш ҳуқуқини бузмайди. Аммо биз бошқа фуқароларнинг қонуний манффатлари ва ҳуқуқларини, шунингдек, пойтахтнинг нормал ҳаётини таъминлашни эътиборсиз қолдира олмаймиз, дея баён қилди Украина Ички ишлар вазири.

Ҳозирда Европа Иттифоқига раислик қилаётган Литва Ташқи ишлар вазири Линас Линкевичус Ғарб давлатларининг оғир-босиқ бўлиш ҳақидаги чақириғига қарамай, Киевда хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида тўқнашув содир бўлгани Украина ҳукуматига ишончни йўқотганини айтди.

Брюссел шаҳрида Европа Иттифоқи яқин муносабатлар масаласини муҳокама қилиш учун Украина делегацияси билан учрашув бўлмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG