Линклар

logo-print

Форс кўрфазининг беш давлати муштарак ҳарбий қўмондонлик тузади


Кўрфаз ҳамколик кенгашига аъзо давлат раҳбарлари йиғилиши, 2013 йил 10декабрь Кувайт.

Кўрфаз ҳамколик кенгашига аъзо давлат раҳбарлари йиғилиши, 2013 йил 10декабрь Кувайт.

Саудия Арабистони ва Форс кўрфазининг бешта давлати раҳбарлари саммитида бирлашган ҳарбий қўмондонлик тузишга келишиб олинди.

Кўрфаз ҳамколик кенгашига аъзо бўлган Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт, Қатар, Умон, ва Саудия Арабистони Форс кўрфазида муштарак полиция кучлари ва ҳарбий академияси ташкил этишга ҳам розилик билдирди.

Бу ҳақда оммага бошқа маълумот тарқатилмади.

Эрон ўз ҳарбий сарф-ҳаражатларини кўпайтиргани ортидан Кўрфаз давлатлари шундай қарор қабул қилгани айтилмоқда.

АҚШ мустаҳкам ҳарбий алоқалар ўрнатган Кўрфаз давлатларига американинг минглаб аскари жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG