Линклар

Украина: Мухолифат президентнинг музокаралар столига ўтириш таклифини рад этди


Украина мухолифати раҳбарлари мамлакат президенти Виктор Януковичнинг музокаралар столига ўтириш таклифини рад этди ва ҳукуматни истеъфога чиқариш талабини такроран илгари сурди.

Айни дамда минглаган намойишчилар Киев марказидаги Мустақиллик майдонида норозилик намойишларини ўтказишни давом этмоқда.

Чоршанба куни милиция маҳсус кучлари намойишчиларнинг марказий майдондаги катта лагерини тарқатишга ҳаракат қилган, бироқ самарасиз уринишлардан сўнг майдондан олиб чиқиб кетилган эди.

Бугун мамлакат Бош визири ўринбосари Серҳий Арбузов Брюсселда Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалри бўйича мутасаддиси Стефан Фюле билан Украина ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорлик шартномасини муҳокама этиш учун учрашади.

Украинада қарийб уч ҳафтадан бери Януковичнинг ЕИ билан ҳамкорлик битимини имзоламасдан, Россия билан яқинлашиш қарорига қарши норозилик намойишлари давом этмоқда.

Пентагон тарқатган маълумотга кўра, АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел телефон орқали ўтган суҳбатда украиналик ҳамкасбини намойишчиларга қарши ҳарбий куч ишлатмасликдан огоҳлантирган.

АҚШ давлат департаменти Украинага нисбатан жорий этилиши мумкин бўлган санкциялар айни дамда муҳокама этилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG