Линклар

АҚШ ва Британия Сурия мухолифатига ноҳарбий ёрдам беришни вақтинча тўхтатди


АҚШ Суриянинг мухолифат гуруҳларига ноҳарбий ёрдам беришни вақтинча тўхтатди.

АҚШнинг Анқадарадаги элчилигининг билдиришича, бундай қарор исломчи исёнчилар Ғарб мамлакатлари кўмагини олаётган Озод Сурия Армиясига нисбатан ҳужум қилганидан сўнг қабул қилинган.

Британия ҳукумати ҳам шу сабабларга кўра Сурияга юборилаётган ноҳарбий ёрдамни вақтинча тўхтатаётганини маълум қилди.

Ўтган ҳафта олтита йирик исёнчи гуруҳлардан ташкил топган Исломий Фронт жангчилари Сурия ва Туркия чегарасида жойлашган Сурия Озод Армиясига қарашли ҳарбий базаларни эгаллаб олган эди.

Аввалроқ Исломий Фронт етакчилари Сурия Озод Армияси қўмондонлигини тан олмаслигини билдирган.

Исломий Фронт бундан бир ой аввал олтита йирик исёнчи гуруҳларнинг бирлашиши асосида ташкил топган бўлиб, ўз олдига Сурияда исломий давлат қуришни мақсад этиб қўйган.
XS
SM
MD
LG