Линклар

Покистон расмийларининг билдиришича, мамлакатнинг Кветта шаҳрида Қуръон китобини хор қилганликда айбланган шахс оломон тарафидан ўлдирилди. Яна уч киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Балужистон вилояти расмийларига кўра, зўравонлик чоршанба куни Кветта шаҳридаги мева бозорларида сотилаётган Эрон анорининг Қуръон китобидан олинган варақларга ўралгани аниқланганидан сўнг келиб чиққан.

Жаҳли чиққан оломон Эронда кўпчиликни ташкил этувчи шиа мусулмонларни қоралаб чиқишган.

Покистоннинг Аҳли Суннат Валжамоат исломий партиясининг юзлаб аъзолари ҳам намойишлар уюштириб, ҳукуматни тегишли чоралар кўришга чақирди.

Норозиларга кўра, Эрондан олиб келинган анор Покистонга муқаддас Қуръон китобидан олинган варақларга ўралган ҳолда келган.

Маҳаллий полиция буни Кветтанинг шиа озчилигига қарши провокация ҳаракати бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан ҳоли этмаяпти ва айни дамда текширувлар олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG