Линклар

Рим папаси Франциск "Time" журнали тарафидан йил одами деб топилди.

Нашрга кўра, папа тўққиз ойлик фаолияти давомида ўзини ўта камтар инсон сифатида кўрсатди ва деярли барча умумжаҳон муаммоларни эътиборсиз қолдирмади.

"Time" бош муҳаррири Нэнси Гиббснинг ёзишича, Рим папаси кўплаб жиддий муаммоларга тўқнаш келаётганига қарамай, у қисқа вақт ичида жаҳон аренасида янги сиймога айланди ва каттаю-кичик, диндору-даҳрийнинг эътиборини қозона олди.

2013 йилнинг мартида папалик тахтига ўтирган Франциск камтарона ҳаёт тарзини олиб боради ва католик черковини ислоҳ қилиш тарафдори ҳисобланади.

Бу йилги "Йил одами" номи учун даъвогарлар қаторида АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг кузатув тизимини фош қилган Эдвард Сноуден ва Сурия президенти Башар Ассад ҳам бор эди.
XS
SM
MD
LG