Линклар

Ўзбекистон: Ғузор-Чим-Кўкдала йўлини таъмирлаш учун тендер эълон қилинди


Ўзбекистон жанубида жойлашган Ғузор-Чим-Кўкдала йўлини реконструкциялаш учун 88,7 миллиард сўмлик тендер эълон қилинди.

Мазкур лойиҳа 35 километр йўл ва ундаги кўприкларни таъмирлаш ишларини ўз ичига олган.

Таъмирлаш ишлари 18 ой ичида якунланиши кераклиги айтилмоқда. Тендер бўйича таклифлар 2014 йилнинг 29 январигача қабул қилинади.

Лойиҳа 2011-2015 йилларда "Ўзбек миллий автомагситрали"ни қуриш ва қайта қуриш давлат дастурига киради.
XS
SM
MD
LG