Линклар

logo-print

Путин: Россияда миллатлараро тотувлик сақлаб қолиниши шарт


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин мамлакатда миллатлараро тотувлик сақлаб қолиниши шарт, дея баён қилди. Россия Федерал мажлиси олдида қилган йиллик мурожаатида Путин ўз таъбири билан айтганда “жанубий минтақаларининг қуюшқонидан чиққан, сурбет вакиллари, этник мафияга ҳомийлик қиладиган порахўр ҳуқуқ тартибот идоралари ва ўзларини рус миллатчилари деб атаб, ҳар қандай фожиани вандализм ва хунрезлик учун баҳона қиладиган айирмачилар”ни қоралади.

У шунингдек парламент ва минтақалар ҳукуматларини Россияга келаётган меҳнат муҳожирларини назорат қилиш тизимини жорий қилишга чақирди.

Украинадаги бўҳронга ҳам тўхталган Путин Киев вужудга келган вазиятдан сиёсий йўл билан чиқа олишига умид билдириб, Украина Россия етакчилигидаги Божхона Иттифоқига қўшилиш ёки қўшилмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши керак, дея таъкидлади.

У шунингдек Қўшма Штатларни ҳам билвосита танқид остига олиб, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада “бошбошдоқликка” олиб келган амалиётлар сингари Россиянинг қудратли давлат бўлиш даъволари йўқ, дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG