Линклар

logo-print

Медиа ташкилотлар Сурия исёнчиларини журналистларни ўғирлашни тўхтатишга чақирди


Ўн учта етакчи хабар агентлиги Сурия қуролли мухолифатини журналистларни ўғирлашни тўхтатишга чақирди. Медиа ташкилотларга кўра, ҳозирда Сурияда 30дан ортиқ журналист тутқунликда қолмоқда.

Ғарб томонидан қўллаб-қувватланаётган Озод Сурия армиясига пайшанба куни йўлланган мактубда журналистларнинг ўғирланиши мамлакатдаги “урушни тўлақонли ёритиш имконларини чеклаётгани” айтилади.

Халқаро ва маҳаллий журналистларнинг ўғирланиши “Сурия ичкарисида рўй бераётган воқеалар ҳақида жаҳонни хабардор қилиш янада қийинлашади”, дейилади яна мактубда.

“The New York Times, “The Washington Post,” Би-Би-Си, “The Guardian,” ва Associated Press каби хабар агентликлари имзолаган мактубда суриялик исёнчи кучлар етакчилари ҳозирда асирда қолаётган журналистларни озод қилишни кафолатлашга чақиради.
XS
SM
MD
LG